Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов: «Шайх ҳазратлари халқимизнинг суюкли фарзанди эди»
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси, Мирза-Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби, шайхнинг шогирди Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақидаги сўзларига қуйидагича фикр билдирди:
— Ҳозирги вақтда давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг асосий мақсади, биринчи ўринда, халқнинг таълими, илмини ошириб, бир вақтлар дунёга устоз бўлган бу халқни ўша даражага қайтариш. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари халқимизнинг суюкли фарзанди эди. Бу халқ учун жон куйдирган, халқнинг таълимига, маърифатига асосий эътиборини, умрини тўлалигича сарфлаган бир фидоий инсон эди.
Ҳақиқатан ҳам, кечадан бери бутун дунё мусулмонлари томонидан табриклар қабул қиляпмиз. Ҳазратнинг бошқа юртлардаги шогирдлари хурсанд бўлиб, давлатимизни қўллаб-қувватлаб, Президентимизнинг бу қарорларини олқишлаб, бизга ўз хурсандчиликларини изҳор қиляптилар. Бутун дунёдан ана шундай табрикларни қабул қиляпмиз.
Давлатимиз раҳбари «Агар шайх ҳазратлари ҳаёт бўлганида юртимиздаги ўзгаришларни дунёга жар солиб етказарди», деди. Мана шу гапдан биз — ҳазратнинг шогирдлари нима қилишимиз кераклигини англаб олдик. Демак, ҳазратнинг номидан шу ишни бажаришимиз лозим.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қилган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter