Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк маънолар таржимаси нашр қилинди
Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк маънолар таржимаси ва тафсири нашрдан чиқарилди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.
«Ўзбекистон» матбаа-полиграфия ижодий уйи нашриёти томонидан «Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири» номли китоб 8000 нусқада нашр этилди.
Мазкур китоб таржимон Шамсуддин Баҳауддиновнинг ижодий меҳнати маҳсулидир. Унда мухаддас динимиз асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк маънолар таржимаси жой олган.
Китобга шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансурнинг тафсир китоби ва араб тилидаги тафсир китоблар манба қилиб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter