Қуръон мусобақалари катта экранларда онлайн намойиш этилади
Юртимизга файзу-барака бўлиб, халқимизнинг ихлосини орттираётган кўп босқичли Қуръон мусобақасининг сўнгги, ҳал қилувчи босқичи бир неча кунлардан сўнг бошланади.
Мусобақанинг республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар маркази»да 21-24 апрель кунлари (йигитлар ўртасида) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар ўртасида) ўтказилади.
Ушбу босқич мусобақанинг сўнгги, республика босқичи эканлиги ҳамда «Ёшлар маркази» саройининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда томошабинлар учун Қуръон мусобақаси жойларда катта экранларда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Қуйида мусобақа жараёни тўғридан-тўғри намойиш этиладиган масжид ва бошқа жойлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
- Нукус шаҳридаги Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди.
- Андижон шаҳридаги Девонабой жоме масжиди.
- Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси.
- Зомин туманидаги «Маърифатли» жоме масжиди.
- Навоий шаҳридаги Алишер Навоий жоме масжиди.
- Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази» биноси.
- Самарқанд туманидаги Имом Аъзам жоме масжиди.
- Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжиди.
- Термиз шаҳридаги Мурч бобо жоме масжиди.
- Қарши шаҳридаги «Кўкгумбаз» жоме масжиди.
- Зангиота туманидаги Зангиота жоме масжиди.
- Фарғона шаҳридаги «Уммул қуро» жоме масжиди.
- Урганч шаҳридаги Охунд бобо жоме масжиди.
- Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин (Кўкча) жоме масжиди.
- Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжиди.
- Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом жоме масжиди.
Тошкент шаҳри. Аёллар учун:
- «Халқ истеъмоли товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази» («Ўзкўргазмасавдо»). Мўлжал: «Беруний» метро бекати.
Мусобақани жонли узатиш 9:00 дан 18:00 га қадар давом этиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter