Қозоғистондаги Santo фармацевтика заводига пресс-тур уюштирилди
Бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар иштирокида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган Santo заводига пресс-тур уюштирилди.
Santo фармацевтика заводи Марказий Осиё мамлакатларидаги етакчи корхона саналади. Заводнинг 1300 нафар ишчиси бор, шунингдек, Чимкент, Олма-ота, Бишкек ва Тошкент шаҳарларида офисларига эга. 240 турдаги турли дориларни ишлаб чиқаради.
Журналистлар заводнинг учта йирик цехидаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатишга муваффақ бўлдилар. Албатта, бу жараёнларда санитария талабларига тўлиқ риоя қилинди, пресс-тур аъзоларининг барчаси зарур ҳимоя воситалари билан таъминланди.
Santo компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари Италия, Германия, Жанубий Корея ва бошқа халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг сўнгги авлод ноёб ускуналари билан жиҳозланган ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва интеграциялашувининг жаҳон даражасига мос келади.
Компаниянинг биринчи босқичли вазифаси маҳсулот сифатини такомиллаштириш ҳисобланади.
Корхонада Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши тадқиқот лабораторияларидан бири, сифат департаменти ва марказий завод лабораторияси мавжуд. Бу янги дори воситаларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва ўзлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш имконини беради.
Santo Марказий Осиё бозорларига юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқади, ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳар йили қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради:
• 708 миллион таблеткалар;
• 255 миллион капсулалар;
• 7,5 миллион сашелар;
• 8,4 миллион стерил бўлмаган суюқ перорал дори воситалари флаконлари;
• 250 миллион инексия эритмаларга эга ампулалар;
• 2,9 миллион инфузион эритмаларга эга флаконлар;
• 46,7 миллион сефалоспорин қаторидаги антибиотик кукунлари флаконлари;
• 15,5 миллион пенема/мисин қаторидаги антибиотик кукунлари флаконлари.
Журналистлар дори тайёрлаш жараёнларини бевосита кузатиш асносида, техника хавфсизлик қоидалари, санитар талаблар билан ҳам тўлиқ танишдилар. Заводнинг учинчи, таблеткалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган цехида корхона ишлаб чиқарадиган препаратлар ва қадоқлаш жараёни ўрганилди. Заводда ишчилар учун махсус тўрт смена ташкил этилган бўлиб, бу юкламанинг нормада экани, мехнат қонунчилиги талаб даражасида эканини англатади.
Santo заводи ЖССТ ҳаётни сақлайдиган дори воситалари деб таснифлаган, соғлиқни сақлаш тизимининг асоси бўлган ва уларсиз самарали фаолият кўрсата олмайдиган муҳим дори воситаларини ишлаб чиқаради.
Булар антибиотиклар, кардиологик воситалар, ўткир шароитларни даволаш учун препаратлар, нафас олиш тизими касалликлари, ошқозон-ичак, неврологик ва психиатрик касалликларни даволаш учун препаратлар, шунингдек, дорилар ёки симптоматик терапия ва бошқалар. Ўзига хос оғир касалликлар учун, масалан, гемодиализдаги беморлар учун махсус дори воситалари мавжуд.
2020 йил ноябр ойида завод рекорд миқдордаги дори воситаларини ишлаб чиқарди – 9,7 миллион тайёр дори воситалари қадоқлари. Бу завод тарихидаги ойлик дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича мутлақ рекорддир.
Таъкидлаш жоизки, Santo корхонасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2021 йил 1 январда очилган. Компания ўзининг сифатли маҳсулотлари билан ўзбек фармацевтикаси соҳасида етакчи ўрин эгаллаш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter