Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган «Нелегал» тадбири юзасидан ахборот

Қозоғистон ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган «Нелегал» тадбири юзасидан ахборот

2019 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги келишувларга асосан, Қозоғистоннинг Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида ўтказилган «Нелегал» тадбири доирасидаги рейдлар давомида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, қийин аҳволга тушиб қолган 5 нафар ҳамюртимизга «Ватанга қайтиш гувоҳнома»си тайёрланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида «Нур-Султон-Тошкент» авиарейси билан олиб келинишига эришилди.

Мазкур фуқаролар халқаро аэропортда кутиб олиниб, яшаш манзилларига қайтиб кетишлари учун уларга энг кам иш хақининг бир баробари миқдорида пул маблағлари ажратилди.

Шунингдек, уларнинг барчаси билан фильтр-сўров тадбирлари ўтказилиб, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, иш ўринлари ва тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар олиш турлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган 37 нафар юртдошимизни мамлакатимизга қайтариш чораларини кўриш давом эттирилмоқда.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг