Қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга тушди
Жамиятдаги одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилишга унинг аҳолиси бирдек масъул. Ушбу меъёрларга амал қилмаслик, айниқса, аёл кишиларнинг одоб нормаларини менсимаслиги жамиятни таназзулга олиб келади.
2018 йил 5 июнь куни Бухоро вилояти Шофиркон туман суди Шофиркон туман «Шибирғон» МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилиб, қўшмачилик билан шуғулланган аёлга ҳукм ўқилди.
Р.Достонова (исм-фамилиялар ўзгартирилган), 2018 йилнинг 17 февраль куни тахминан соат 20:00 ларда ўзи истиқомат қилиб келаётган Шофиркон тумани «Шибирғон» маҳалла фуқаролар йиғини, Шибирғон қишлоғида жойлашган яшаш хонадони ётоқхонасида ғаразли ва паст ниятларда фуқаролар А.Билолова ҳамда Ж.Шариповга ўзаро жинсий алоқада бўлишлари учун шароит яратиб бериб, эвазига А.Билоловадан 10 000 (ўн минг) сўм миқдордаги пулни олиб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилган.
Судланувчи Р.Достонова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди, қилмишидан пушаймондалиги ҳақида кўрсатув бериб, аёллигини инобатга олиб унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради.
Р.Достонова Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Р.Достоновага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шартли ҳисобланиб, 1 (бир) йил синов муддати белгиланди.
Р.Достоновага яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриши, муайян жойларда бўлмаслик, вақти-вақти билан ИИБдан рўйхатдан ўтиб туриш мажбуриятлари юклатилди.
Ж.Жуманиёзов,
Жиноят ишлари бўйича
Шофиркон туман суди раиси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter