Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори 44 ёшида вафот этди

Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори 44 ёшида вафот этди

Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Икромжон Палванов оғир хасталик оқибатида 44 ёшида вафот этди. Айни хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

И.Палванов 1977 йили Тўрткўл туманида туғилган. Олий таҳсилдан сўнг фаолиятини туман прокуратурасида бошлаб, Нукус шаҳар прокуратурасида ёрдамчи, катта терговчи лавозимларида ишлаган.

2008 йилда Хоразм вилоятининг Хонқа туман прокурори этиб тайинланган И.Палванов кейинроқ Бухоро вилояти прокурори, Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.

У 2014 йил — 37 ёшида Қорақалпоғистон Республикаси проркурори этиб тайинланган эди.

И.Палванов вафотига қадар Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим прокурори вазифасини адо этгани айтилади.

«Xabar.uz» марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг