Қорақалпоғистонда вазирлар жазоланди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли фармойиши билан бир қатор вазирларга жазо чоралари қўлланилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири З.Зиядуллаев, Соғлиқни сақлаш вазири М.Курбанов, Мактабгача таълими вазири Ж.Уснатдинова, Халқ таълими вазири Р.Рейимовга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш, топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ўз вақтида зарур чоралар кўрмаганлиги учун «ҳайфсан» эълон қилинди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Т.Баекеевга нисбатан Вазирлар Кенгашининг 2021 йил июль ойидаги фармойиши билан «ҳайфсан» эълон қилинганлиги инобатга олиниб — ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Е.Аташовга ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Б.Хабибуллаевга нисбатан, Нукус шаҳри ҳокими У.Панаев, Бўзатов тумани ҳокими М.Қайпанов ва Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримовларга нисбатан — интизомий чоралар кўриш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси номига таклиф киритилганлиги маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter