Қорақалпоғистонда қурилиш вазири ўзгарди
Азимжон Қурбанбаев Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Архитектура режалаштириш бюроси бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Беруний тумани ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Азимжон Қурбанбаев 1975 йили Амударё туманида туғилган бўлиб, 1998 йили Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тугатган.
Бунга қадар қурилиш вазири бўлиб ишлаган Жалғасбай Бердиханов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter