Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жазоланди
Жорий йилнинг апрель ойида Қўқон давлат педагогика институтининг талабалар ётоқхонасида яшовчи қизлар хонасига камера ўрнатилгани ҳолати кузатилган ва бу жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган эди.
Олий суд ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан айбдор томонларга суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.
Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 5 майдаги қарори билан Қўқон давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О. Б. МЖтКнинг 46-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 15 баравари миқдорида яъни, 4,5 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, институтнинг таълим технологиялари маркази ходимлари А. М., Б. О. ва бўлим бошлиғи Р. М. ҳам МЖтКнинг 46-1-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари миқдорида яъни, 3 млн сўмдан жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter