Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўлма-қўл бўлган «ISUZU» икки йил деганда топилди-я...

Қўлма-қўл бўлган «ISUZU» икки йил деганда топилди-я...

Иллюстратив фото.

Фото:«Torguem.uz»

«ISUZU» русумли транспорт воситаси икки йил аввал Ш. Холиқовага олиб берилиши керак эди. Чунки, жиноят ишилари бўйича Наманган вилояти судининг ҳукми шундай дейилган...

Бироқ ижрога келганда ишга тушов тушсами?! Нега десангиз, машина қўлма-қўл бўлиб кетган экан: бир фуқаро уни бошқаси сотган, бошқаси яна бировга...  Савдолар оғзаки келишув асосида бўлиб, расмийлаштиришга келганда ҳужжатлар тагидан «лой» чиқиб келавергач, «ISUZU»ни беркитиб масалага ечим топишмоқчи бўлган гўё...

Ниҳоят, транспорт воситаси Мингбулоқ туманидан топилди! Унинг охирги «эгаси» дод деди-вой деди, бироқ, на чора:  «ISUZU» суд ҳужжатида  номи зикр этилган фуқарога берилиши керак.

Шундай бўлди ҳам. Машина Ш. Холиқова тилхат асосида топширилди. Бу ёғига уни расмийлаштириш қолди, холос.

МИБчилар эса икки йилдан бери «эзиб келган» ижро иши тамомланганидан енгил тин олиб, бошдан ошиб ётган юмушларининг навбатдагисига юзланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг