Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди

Рашиджон Қодиров (ўнгдан биринчи) Шуҳрат Узоқов билан биргаликда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари йиғилишида. Тошкент. 2014 йил 8 октябрь.

Фото: «Genproc.gov.ru»

Бир неча кун муқаддам айрим хориж оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров халқ тилида «Сангород» деб аталадиган маҳбуслар даволанадиган колонияда даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ушбу хабарларни «Xabar.uz»нинг ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбаси тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Рашиджон Қодиров тахминан икки ҳафта олдин қон босимидан азият чекиб, «Сангород»га ётқизилган. Ҳозирги пайтда унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Шу йилнинг 22 февралда ҳибсга олинган Қодиров бош прокуратура расмий хабарига кўра, товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш моддалари бўйича айбланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг