Сирдарёлик отанинг бедарак йўқолган қизи ва унинг таниши топилди
Шу йил 17 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Б.Ж.нинг бирга яшовчи қизи М.Қ. таниши Ф.Т. билан учрашиб, номаълум томонга кетиб бедарак йўқолгани ва улар қидирувга берилгани ҳақида хабар қилгандик.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан юртдошларимизнинг берган хабарлари ва олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида М.Қ. ва Ф.Т. соғ-саломат топилган.
«Ўз навбатида, бошқалар тақдирига бефарқ бўлмай, ички ишлар органлари ходимларига билган маълумотлари ҳақида хабар берган юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter