Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент вилоятидан М.М. 2021 йилнинг июль ойида Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради. Орадан бир йил ўтиб, иш вақтида йиқилади ва саломатлигини йўқотади.

54 ёшли аёл мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, саломатлиги ёмонлашгани ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолганлиги сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўрайди.

Юртдошимизга ёрдам кўрсатилиб, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари эвазига Ўзбекистонга қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг