Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқларда камида 200 та квартирали макромассивлар қурилади

Қишлоқларда камида 200 та квартирали макромассивлар қурилади

Фото: «Xabar.uz»

«Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Фармонга кўра, қишлоқ жойларда:

  • кўп квартирали уй-жойлар қурилиши камида 200 та квартирани ўз ичига олган макромассивлар шаклида жойлаштирилади;
  • ушбу уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлар танлов савдолари якунларига кўра аниқланади;
  • уй-жой қуриш учун ер участкалари танлов ғолиби бўлган тадбиркорларга электрон аукцион савдоларисиз бепул берилади.

Шаҳар жойларда эса, кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга пуллик асосда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш учун 15 йил муддатга берилади.

Бунда, кредит:

  • қишлоқ жойларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
  • шаҳарларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.

Янги тартиб доирасида субсидиялар қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека фоизларини қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Шаҳарларда эса:

  • дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;
  • биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун Тошкент шаҳрида – 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг