Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирига уч ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирига уч ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирига бирданига учта ўринбосар тайинланди. 

Жумладан, Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.

Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Иброҳим Абдураҳмонов тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг