Қиш уйқусидаги типратикан «ўлик»ка ўхшайди, уни кўмишга шошилманг...
Ҳеч ким ўз ҳовлисида ёки йўлда ўлик ҳайвонни кўришни хоҳламайди, лекин бу ноябрдан мартгача қиш уйқусида бўлган кирпи бўлиши мумкин.
Одатда, улар уйқуга кетиш учун хавфсиз ўра қазишади, лекин бизда яшил майдон, буталар ёки ўрмонлар тобора камайиб бормоқда ва улар учун қишда тунаш учун хавфсиз жой топиш тобора қийинлашмоқда.
Шунинг учун улар гоҳида қиш уйқуси учун хавфсизлик ва иссиқлик излаб ҳовлингизга келишлари мумкин. Баъзан улар жой қидириб шунчалик чарчайдики, йўл четлари ёки йўлаклар каби ноқулай жойларда ухлаб қолишади. Қиш уйқуси вақтида уларнинг юрак уриши ва умумий тана фаолияти қувватни тежаш мақсадида бир оз секинлашади, бу эса худди типратикан ўлгандек сизни чалғитиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда, агар сиз ҳаракатсиз кирпи кўрсангиз, у хавфсиз, иссиқ жойда эканлигига ишонч ҳосил қилинг ва у бу ерда беш ой давомида қолиши мумкин. Агар сиз ҳовлингиздан ёки ташқаридан типратикан топсангиз, совуқ ойларни бехавотир ўтказиши учун картон қутига ёки қуруқ, хавфсиз сокин жойга ўра қилинг ва уни жойланг. Кирпи йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур бўлиб, мутлақо зарарсиз ва бизнинг экотизимимизда жуда муҳим.
Улар қўнғизлар, қурбақалар, калтакесаклар, илонларни, шу жумладан заҳарлиларини ейишади. Улар сичқонларнинг уяларини ҳам йўқ қилади.
Кирпилар асаларилар ёки арилардан қўрқмайдилар. Кирпи осонгина ари уясини йўқ қилиши ва уларни ейиши мумкин, уларнинг чақишига эса эътибор бермайди.
Олимлар узоқ вақтдан бери типратиканларнинг кучли заҳарларга, жумладан илон чақишига қарши иммунитетини пайқашган. Ушбу ҳодиса ҳали ҳам олимларга номаълум. Хуллас совуқ ойларда кирпини учратиб қолсангиз унга ғамхўрлик қилинг. Бундай ажойиб жонзотга ёрдам бериш сизга ҳеч қандай муаммо келтирмайди.
Азизбек Ҳамроев таржимаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter