Қиш мавсумида қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш фойда беради?
Қиш мавсумида овқатланиш иммунитетни сақлаш ва танадаги иссиқликни сақлашга қаратилган бўлиши керак. Бу ҳақда диетолог Ирина Писарева «Вечерняя Москва» нашрига берган интервюсида ўз тавсияларини айтиб ўтди.
Совуқ мавсумда ярим тайёр маҳсулотлар ва фастфудларни истеъмол қилишдан воз кечиш керак. Улар иммунитет тизимини бузади. Бунинг ўрнига мавсумий маҳсулотларга устунлик бериш яхшидир.
«Қишда хурмо, беҳи ва турп танани витаминлар билан тўйинтиришга ёрдам беради. Улар метаболизмни секинлаштирмайди»,— дея таъкидлаган Писарева.
Имкон борича нон маҳсулотлари, сут, макарон, картошка, қайта ишланган жўхори уни ёрмалари, майдаланган гуруч, крахмал ва желатинли озиқ-овқатлардан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда фойдаланишни камайтиришга ҳаракат қилиш зарур. Сабаби бу каби маҳсулотлар имунитетни сусайтириб, касалликларга чалинишга мойил қилиб қўяди.
Тузланган карам ва музлатилган резаворлар каби C витаминига бой овқатлар саломатликни сақлашга ёрдам беради.
Диетолог, шунингдек, қишда кунлик калория истеъмолини чекламасликка чақирган. Шунда тана совуқ ҳаво бўлишига қарамасдан танада иссиқлик ҳосил қилиш учун кучга эга бўлади. Бунга таркибида омега ёғ кислоталари (балиқ, авакадо, зайтун мойи, ёнғоқ) бўлган овқатлар киради.
Ичимликлар орасида ўсимлик чойи ва инфузияларига, шунингдек, янги сиқилган шарбатларга устунлик бериш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter