Қирғизистондаги Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр қабул бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги элчихонаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 11-12 май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади.
ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, сайёр консуллик қабули Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш шаҳридаги ваколатли вакиллиги биносида ўтказилади.
Фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter