Президент ёшлар масаласида қилинаётган ишлардан норози бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар масаласи бўйича видеоселектор ўтказмоқда.
«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, давлат раҳбари йиғилиш аввалида ёшлар бўйича ташаббусларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўйилаётганини таъкидлаб ўтди.
— Йил бошидан буён ёшлар масаласида иккинчи маротаба видеоселектор йиғилиши ўтказаётганимиз бежиз эмас. Чунки бу масалада олиб борилаётган ишлардан норозиман. Баъзи туман ҳокимлари масъулиятни ҳис эта олмаяпти.
Жорий йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича, олдимизга катта марра ва муҳим вазифаларни белгилаб олганмиз.
Январь ойида ўтказилган йиғилишда 2 та устувор йўналиш – ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган эди. Аммо бу топшириқлар ижроси бўйича қилинаётган ишлар талабга жавоб бера олмайди, — деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилиш давомида мисол тариқасида таъкидланишича, Андижон вилоятида 80 минг нафар ишсиз ёшлардан, биринчи чоракда 35 минг 600 нафарининг бандлиги таъминланган бўлса, шундан бор-йўғи 5 мингга яқини доимий ишларга жойлаштирилган, холос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter