Қайнонанинг картасидан пул ўғирлаган номаълум шахс аниқланди
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Н.К. (1989 й.т.) туман ИИБга арз қилди. Аризада кўрсатилишича, унинг қайнонасига тегишли банк картасидан номаълум шахс 680 000 сўм пулни ўзлаштириб олган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахс аниқланди. У жабрланувчи (қайнона)нинг келини — Гулистон туманида яшовчи Н.М. (2000 й.т.) бўлиб чиқди.
Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter