Қашқадарёлик полвонлар мурувват кўрсатишди
Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ кўпкари чопадиган полвонлари ташаббуси билан 18 март куни Қарши шаҳридаги «Бахт» тўйхонасида бир қатор туманлардаги ёрдамга муҳтож оилаларнинг фарзандларига суннат тўйлари қилиб берилди.
11 нафар болажонларга бошдан-оёқ сарполар кийдирилди ва совға саломлар улашилди. Байрам иштирокчиларига дошқозонларда ош дамланди ва дастурхонга тортилди. Бу ҳайрия тадбирига бир гуруҳ саҳий инсонлар ҳам қўшилди. Эътиборлиси, полвонлар ва саховатпеша инсонларнинг ташаббуси билан Қамаши туманида болажонларнинг суннат тўйига бағишланиб, 20 март куни кўпкари ҳам ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter