Қашқадарё вилояти бюджетидан сирдарёликларга ёрдам сифатида 4 млрд сўм ажратилди

Қарши шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг VI чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори тўғонида юзага келган талафот натижасида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят бюджетидан 4 миллиард сўм ажратиш бўйича қарор қабул қилинди.
Депутатлар ўз ҳудудларидан онлайн режимда иштирок этишган.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти бюджетидан 5 миллиард сўм сирдарёликларга ёрдам сифатида ажратилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter