Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тулаков Равшан Панжиевич Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, 48 ёшли Равшан Тулаков Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлими врачи, филиалнинг умумий масалалар буйича директор ўринбосари лавозимларда ишлаган.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 ноябрдаги Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида тизимдаги қатор муаммолар танқидий кўриб чиқилган эди. Янги раҳбарга ҳудуднинг тиббий салоҳиятини юксалтириш, чекка қишлоқ жойларига малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш маданиятини ошириш каби қатор муҳим вазифалар юклатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг