Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршилик 38 ёшли фуқаро автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўз жонига қасд қилди

Қаршилик 38 ёшли фуқаро автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўз жонига қасд қилди

Фото: «Xabar.uz»

Қарши шаҳрида яшаган фуқаро Н.Н. ўз жонига қасд қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга Қашқадарё вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

Аниқланишича, Қарши шаҳрида яшаган 38 ёшли Н.Н. шаҳарнинг «Ойдин» МФЙ, Жайхун кўчасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида жорий йилнинг 19 январь куни ўзини-ўзи осиб, жонига қасд қилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг