Қарши туманига янги ҳоким тайинланди
Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралдан Қарши туманини Беҳзоджон Юсупов бошқариб келаётганди. У ўз аризасига лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter