Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да нима гаплар?

«Қамчиқ»да нима гаплар?

Фото: ФВВ

Қарийб бир ҳафтадирки, бутун Ўзбекистон — пойтахт Тошкентдан тортиб олис қишлоқларгача, аномал совуқ ҳарорат ва унинг оқибатларига қарши курашмоқда. Бундай паллаларда оддий кунларда ҳам «фавқулодда ҳолат» хос бўлган тоғли ҳудудлар, хусусан, довонларда вазият каррасига мураккаблашиши тайин. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» довонидаги вазият ҳақида маълумот берди.

Хабарга кўра, «Қамчиқ» довони ҳудудида совуқ об-ҳаво шароитида 15 та механизациялашган назорат-кузатув гуруҳларида «Қамчиқ»  МҚЁҚ бошқармаси, ЙПХ «Қамчиқ» довони отряди, Автойўл, Соғлиқни сақлаш ходимлари туну-кун хизмат олиб бормоқда.

Довон ҳудудидаги 15 та умумий овқатланиш масканида жами 1 300 нафар йўловчини иссиқ овқат билан таъминлаш чоралари кўрилган. ФВВ томонидан довондаги 4 та хавфли ҳудудда ҳайдовчи ва йўловчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни исиниш пунктларига жойлаштириш мақсадида 16 та чодир (палатка)дан иборат 300 кишилик исиниш жойлари ташкил этилган, 9–17 январ кунлари жами 411 нафар йўловчи ва 167 та техникага амалий ёрдам кўрсатилган.

Ангрен–Поп электрлаштирилган темир йўлининг «Оҳангарон», «Ангрен», «Орзу»,  «Темирйўлобод», «Поп-2» станцияларида ноқулай об-ҳаво сабабли  автомобил йўлида транспорт воситаларининг чекланиши билан боғлиқ ҳолатларда одамларни ўз манзилларига етказиш бўйича штаб ташкил этилиб,  эвакуация поезди йўлга қўйилган.

«Қамчиқ» довони ҳудудида ФВДТ хизматлари ва куч-тузилмаларидан жами 896 нафар ходим ва 223 та техника шай ҳолатда хизмат олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг