Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳва қаришни секинлаштириши мумкинлиги аниқланди

Қаҳва қаришни секинлаштириши мумкинлиги аниқланди

Япониялик тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, кофе таркибига кирувчи тригонеллин инсоннинг когнитив қобилиятини яхшилайди, тананинг қаришини секинлаштиради.

Бундан ташқари, модданинг асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатиши, яллиғланишга қарши ситокинлар даражасини пасайтириш ва митохондриал функцияни яхшилаши аниқланди.

Цукуба университети тадқиқотчилари бир ой давомида сичқонларга тригонеллин беришди. Кейин кемирувчилар Моррис лабиринтига жойлаштирилди ва уларда хотира қобилияти сезиларли даражада ошган. 

«Aлбатта, тригонеллин нафақат қаҳваларда, балки турп мевасида ҳам учрайди. Aммо ушбу ичимлик қулайроқ ва ёқимли кўринади», — дея ёзади тиббиёт фанлари доктори Зухра Павлова япон олимларининг тадқиқотини шарҳлар экан.

Унинг сўзларига кўра, қаҳва ёшликни сақлайди ва ҳаёт сифатини яхшилайди, лекин уни сут, шакар ва бошқа қўшимчаларсиз истеъмол қилган маъқул. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг