Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» танлови мақсади ва муддатлари бўйича маълумот берилди

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» танлови мақсади ва муддатлари бўйича маълумот берилди

Фото:«Mitc.uz»

АКТ вазирлиги марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, шунингдек, тизимдаги акциядорлик жамиятлари, компаниялари, ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбар-ходимлари учун ташкил этиладиган ҳуқуқий-маърфий ўқув машғулоти давомида Маʼнавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан эълон қилинган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» Республика танлови тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Ўқув машғулоти давомида вазир маслаҳатчиси Н.Абдуллаев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари маслаҳатчиси М.Улуғовалар томонидан танлов, уни ташкил қилиш жараёнлари, иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан мазкур танлов қуйидаги уч йўналишда ўтказилади:

Давлат тили устуворлигини таъминлаган энг намунали ҳудуд (маҳаллий ижро этувчи туман/шаҳар ҳокимликлари);
Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари);
Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа (илмий ташкилотлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари).

Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад:

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш;

Қуйи бўғинларда давлат тилининг тўлақонли жорий этилишини тарғиб-ташвиқ этиш;

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини қўллаш;

Меҳнат жамоаларида давлат тилига ҳурмат-эътибор муҳитини шакллантириш;

Барча миллат ва элатлар вакилларига давлат тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.

Танловни ўтказиш босқичлари ва муддатлари:

• Биринчи босқич (1 июлга қадар)да вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ўз ташаббусига кўра танловда иштирок этиш юзасидан ариза билан мурожаат қилади.

• Иккинчи босқич (июл-сентябр ойлари)да танловда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари фаолияти Республика ташкилий қўмитаси томонидан ўрганилади.

• Учинчи босқич (сентябр ойи)да танлов ғолиблари аниқланади.

• Танлов ғолиблари 21-октябр – Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг