Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура ходимлари учинчи бор маошининг бир қисмини хайрияга ўтказишмоқда

Прокуратура ходимлари учинчи бор маошининг бир қисмини хайрияга ўтказишмоқда

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

«Сардоба» сув омборидаги фалокатидан жабр чекканларга ёрдам кўрсатиш, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда юртдошларимиз мислсиз фаоллик кўрсатаётгани маълум. Прокуратура органлари ходимлари ҳам бу борада четда туришгани йўқ. Ҳодиса юз берган пайтдаёқ воқеа жойига етиб борган тизим масъуллари ваколати доирасидаги вазифаларидан ташқари хайрия ишларига ҳам бош қўшишди.

Маҳкама матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини  «Сардоба»  сув омбори талафотларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, тизим ходимлари коронавирус аниқланган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доирасида март ойи маошларининг бир қисмини хайрия қилганди. Апрель ойида ҳам савобли амаллар давом эттирилиб, иш ҳақларининг бир қисми ихтиёрий равишда «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг