Тошкентдаги ОТМда қаллоблик аниқланди
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ишловчи Т.Ш.да институт ётоқхоналари учун мебель сотиб олиш юзасидан ўтказилган танловда бир дона кроват учун 915.000 сўмдан етказиб бериш таклифи мавжуд бўлган. Аммо у қимматроқ вариантни таклиф этган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида 360 дона кроватлар ҳақиқий бозор баҳосидан 18.000.000 сўмга қиммат нархда сотиб олинганлиги аниқланди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ш.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан айб эълон қилинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter