«Принтер» операцияси амалга ошмай қолди
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда қўшни давлатдан Ўзбекистонга «Ховособод» чегара божхона пости орқали товар-моддий бойликлар майда партияларда олиб ўтилишига қарши курашиш бўйича тадбир ўтказишди.
Фуқаро Х.З. нинг яшаш хонадонидан чиқиб, Ховос-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги «Оpel» русумли енгил автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ блок-постида тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 18 000 000 сўмлик, жами 12 дона «Canon 1/3» русумли принтерлар борлиги аниқланди.
Юк эгаси эса ашёвий далил сифатида олинган мазкур 12 дона принтерни постдан биринчи маротаба ҳаракатланаётган фуқароларни маълум ҳақ эвазига ёллаб, «Ховособод» чегара божхона пости орқали бўлиб-бўлиб олиб ўтилишини ташкиллаштирганини маълум қилди.
Давлат божхона қўмитаси хабар беришича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter