Президентнинг қўлидан мукофот олган биринчи блогер
Бугун, яъни 28 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида 2020 йилда давлат мукофотларига сазовор бўлганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Шаҳноза Соатова ҳам шахсан Президентнинг қўлидан «Шуҳрат» медалини қабул қилиб олди.
Блогер Шаҳноза каналида ёзишича, мукофотни топшираётганда Президент унга шундай деган:
«Шаҳнозахон, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар жуда фаолсизлар, яхши кетяпсизлар, сизни уларнинг бир вакили сифатида тақдирладик, сизнинг қиёфангизда уларни тақдирладик, бўшашманглар».
Шаҳноза Соатова ана шу сўзлар учун Президентга миннатдорчилик билдирган!
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида Шаҳноза Соатова Президент қўлидан мукофот қабул қилиб олган илк блогер сифатида тарихга кирганлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter