Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Тақдирда бор экан, икки томонлама зотилжам ташхиси менга, онамга ва укамга қўйилди – блогер Шаҳноза Соатова

Тақдирда бор экан, икки томонлама зотилжам ташхиси менга, онамга ва укамга қўйилди – блогер Шаҳноза Соатова

Шаҳноза Соатова.

Ҳозир даволаняпмиз. Ўзимда ҳис қилганларим ва шифокор тавсияларидан келиб чиқиб, шунингдек, ўқувчиларимдан келаётган илтимосларга кўра, қуйидагиларни ёзяпман, кимгадир фойдаси балки тегар.

  1. Агар сизда ковид аломатлари бўлса, тестдан ҳам аввал шифокорга югуринг, чунки ҳозир вақт сиз учун жуда ғанимат.
  2. Тест жавоби манфий чиқса ҳам, то аломатлар йўқолмагунча шифокор тавсияларига қатъий амал қилинг ва ўзингизни атрофдагилардан иҳоталанг. Орада бир-икки кун яхши бўлиб қолганингизга алданманг. Мен ҳам орада икки кун яхши бўлдим, аммо кейин мана зотилжам чиқди.
  3. Нафас машқларини албатта қилинг, тез-тез қилинг, ҳар соатда беш дақиқадан. Аниқ фойдаси бор. Менда сатурация 88% га тушиб кетди, нафас қисди, нафас машқларидан кейин жуда енгиллашдим. Бугун сатурация 97%.

Нафас машқлари интернетда кўп. Жуда осон ва самаралиси бўш пластик идиш (баклажка)ни ғижимлаш ва пуфлаб жойига келтириш. Ҳар соатда 5 дақиқа ва бир кундан кейин аҳвол яхшиланганини аниқ сезасиз. Пуфак пуфлаш ҳам мумкину, бир ёмон тарафи, пуфланган пуфакни бўшатганда, ичидаги ҳаво узоқларга пуркалади, гигиенага тўғри кемайди.

  1. Сув ичиш керак, кўп-кўп, кунига 7 литргача. Бусиз тузалиб бўмайди!
  2. Ҳаракат кўп қилиш керак. Айтишларича, ҳаракатланганда ўпка яхшироқ ишлайди, эллик, тўқсон бараваргача яхшироқ ишлайди.
  3. Оз-оздан тез-тез сифатли таом ейиш керак.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бир ҳўплам ҳавога зор ётганларни ўйланг, ҳозир касалланиш графиги тикка бўлган пайтда вирус юқтирмаслик энг муҳими эканини унутманг.

Шу билан бирга, айрим ташкилий масалаларга доир фикрим. Тестлар жавоблари кечикишининг сабабларидан бири – баъзи жараёнларда инсон иштироки кўп,  автоматлаштирилмаганида. Масалан, тест жавобини қўлда ёзиб маълумотнома тарзида беришяпти. Бу бир томондан жараённи секинлаштиради, иккинчи томондан хатоликлар эҳтимолини оширади, учинчи томондан ўрта тиббиёт ходимларининг вирус юқтирганлар билан контактини кўпайтиради, тўртинчидан коррупцияга йўл очади (тезроқ жавобни олиш учун қистир-қистир имкони пайдо бўлади). Шуни автоматлаштириб, умумий базадан тест топширувчининг телефонига смс-хабар бериш тарзида ташкиллаштириш, барча тиббиёт масканларини эса шу базага улаш мумкинми?  21-асрда, менимча, мумкин.

Иккинчи масала, тез ёрдам танқислигига олиб келаётган муаммолардан бири. Тез ёрдам касалларни ҳудудий тегишлилик бўйича касалхонага олиб боряпти, аммо ё касалхона эшигида 40-60 дақиқалар касални топшира олмай кутиб вақт йўқотяпти, ё у касалхонадан бунисига ҳайдаб сарсон бўляпти. Натижада бошқа касалларга тез ёрдам етиб бормаяпти. Шуни тартибга солиш керак. Аммо қандай қилиб тартибга солиш бўйича таклифим йўқ, афсуски.

Ҳозир ҳамма ўзини ўйлаяпти. Бироқ, энг аввало, тиббиёт ходимларимизни ўйлайлик. Биз уларни аясак, улар бизга, яқинларимизга қарашади. Айниқса, ковид аломати борлар шифохоналарда иложи борича камроқ шифокор билан контакт қилишлари, докторнинг телефон рақамини олиб, кўпроқ телефон орқали мулоқот қилишлари керак. Шифокорлар касал бўлса, аҳволимиз баттарлашади.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

P.S. Кондиционерни ва муздек ичимликларни унутинг. Гарчи тандир ичида ўтиргандек иссиқда бўлсангиз ҳам!!!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг