Президентни футбол ўйинида чалиб йиқитганлар унга суиқасд қилиш айби билан қамалди
Африканинг марказида жойлашган Бурунди Республикасида ғалати ҳодиса юз берди. Ҳозирда учинчи муддатга президентликка сайланган Нкурунзиза футбол ўйини пайтида рақиб ўйинчилари ўзини йиқитганликлари учун футбол ташкилотчиларини қамоққа олдирди. Бу хакда «Франс-Пресс» агентлиги хабарига асосланиб «Франс 24» хабар бермокда.
Гап шундаки, президент Нкурунзиза собиқ спорт ўқитувчиси бўлиб, ҳозир ҳам маҳаллий футбол клубларига қарши тўп суриб туради. 1 март куни Бурундининг шимолида жойлашган Кирембанинг футбол жамоаси ва президентнинг «Аллелуя ФК» жамоаси футбол ўйнайдилар. Табиийки, президент ўз жамоаси таркибида тўп суради.
Ўйин давомида Конгодан келган икки нафар футболчи ўйин давомида президентга катта қаршилик кўрсатади. Унинг оёғига тўп тушса кўполлик ишлатиб бўлса ҳам тўпни олиб қўяди, уни гол уришга қўймайди ва ҳатто бир марта президентни қўполлик ишлатиб йиқитади ҳам. Ўйиндан сўнг президентга қарашли бўлган Бурунди махсус хизматлари футбол ташкилотчиларидан икки нафарини «Президентга қарши суиқасд ташкил қилиш» айби билан қамоққа олиб кетишади.
Одатда Бурунди президенти футбол ўйнаган пайтда ўйинчилар ундан камида 3 метр узоқликда юришлари керак ва президентга яқинлашишга ҳақлари йўқ. Агар президент гол урмоқчи бўлса, рақиб футболчилари унга халақит бермасликлари керак бўлади. Айтишларича, ҳакамлар рақиб ўйинчиларига «агар президент гол урмаса, у гол ургунча, керак бўлса, эрталабгача ўйнайсизлар», деб айтиб қўяр эканлар.
Бурунди президенти билан боғлиқ мазкур қоидаларни бурундилик футболчилар яхши билар эканлар ва миллий чемпионат ўйинларида улар ҳар доим президентга ютқазиб берар экан. Киремба билан бўлган ўйинда эса рақиб жамоасида ўйинга тушган конголик футболчилар Бурунди президентини танимас ва ёзилмаган қоидалардан бехабар бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter