Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Президент томонидан 30 «Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-865-сон Қонун имзоланди.

Гидротехника иншоотларига қуйидагилар киради:

  • сув омборлари тўғонлари;
  • дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги тўғонлар;
  • дарёларнинг ўзанларини тўсувчи иншоотлар;
  • сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари;
  • гидроэлектростанциялар;
  •  насос станциялари.

Гидротехника иншоотлари I, II, III ва IV синфларга бўлинади. Ушбу бўлиниш:

  • гидротехника иншоотларининг лойиҳа кўрсаткичлари параметрларига;
  • уларга юкламалар ҳамда таъсир кўрсатиш омилларига;
  • қурилишда ишлатиладиган материалларга;
  • фойдаланиш шароитларига қараб амалга оширилади.

Ушбу соҳада махсус ваколатли давлат органи — Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. Бошқа ваколатлар билан бирга у дарёларнинг, сойларнинг ўзанларида, гидротехника иншоотларига туташ бўлган юқори ва қуйи ҳудудларда сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни амалга оширувчи ёхуд хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг хўжалик фаолиятини ёхуд бошқа фаолиятини, агар бу фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатса, тақиқлайди, тўхтатиб туради ёки чеклайди.

Маълумот учун: тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тақиқлаш, тўхтатиб туриш ёки чеклаш суд тартибида амалга оширилади, бундан уларнинг фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар, пандемиялар, шунингдек аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулки учун ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш зарурияти муносабати билан 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки чеклаш ҳоллари мустасно.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2023 йилда кучга киради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг