Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ушбу ҳафтада аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор ўтказади

Президент ушбу ҳафтада аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор ўтказади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда бошланган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев иштирокида режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, бу ҳафтада Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш, табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот, ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг