Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Тошкент вилоятининг барча ташкилотларига Нурафшон шаҳрига тезроқ кўчишни тайинлади

Президент Тошкент вилоятининг барча ташкилотларига Нурафшон шаҳрига тезроқ кўчишни тайинлади

Вилоят марказини туманлар билан боғлаш учун икки юзта замонавий автобус қатновга қўйилади.

Фото: «UZ24.uz»

Хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг кўплаб ташкилотлари ҳалигача пойтахтда фаолият юритаётганини танқид қилган ва масъулларга уларни тез фурсатда вилоятнинг янги маркази — Нурафшон шаҳрига кўчириш ҳақида топшириқ берган.

«Барча ташкилотлар Нурафшонга тезроқ кўчсин. Тахминан олти мингга яқин давлат хизматчилари учун уй-жой қуриш масаласи бўйича икки ҳафта ичида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Вилоят марказини туманлар билан боғлаш учун икки юзта замонавий автобус қатновга қўйилади», — дея таъкидлаган мамлакат раҳбари.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг