«Tashkent City»да энг баланд кранни бошқарадиган қиз орден билан мукофотланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Арсланова Наргиза Муталовна «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
У «Tashkent City» қурилишидаги энг баланд кранни бошқарувчи, Тошкент шаҳридаги «Akfa Dream World» масъулияти чекланган жамияти кран машинистидир.
Шунингдек, меҳнат фахрийси Воҳидова Гулчеҳра Ғуломовна ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти директори Сайёра Рашидова Шарафовна «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.
Тўлиқ мукофотланганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Аввалроқ, Наргиза Арсланова ҳақида «Шаҳримиз қаҳрамонлари» кўрсатуви олингани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter