Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент «Ўзавтосаноат»га янги вазифа топширди

Президент «Ўзавтосаноат»га янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзавтосаноат» олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифасини қўйган.

«2022-2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади», деган давлат раҳбари.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизими яратилади, иқтисод қилинган маблағлар транспорт паркини янгилашга йўналтирилади.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади ва чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг