Президент: Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Давлат раҳбари уй-жой қурилиши ва ипотека тизимида ҳали ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Булар:
- ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча кам. Хусусан, Хонқа туманида 5 мингта янги уй-жойга талаб бўлса-да, келгуси йилда атиги 464 та (талабнинг 9 фоизи) уйлар қуриш режа қилинган;
- бугунги кунда жойлашган жойи ёки нархи аҳолига номақбул бўлгани учун қиймати 255 миллиард сўмлик 950 та қурилган хонадон сотилмасдан турибди;
- ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 триллион сўм субсидиядан 220 миллиард сўми ишлатилган, холос. Республика бўйича 36 мингдан зиёд ижобий хулосаси бор оилаларга 900 миллиард сўмдан зиёд субсидиялар тўланмай турибди;
- аҳоли томонидан талаб юқори бўлган ўрта меъёрдаги уйлар бўйича қурувчилар бозорга етарли таклиф чиқармаяпти;
- уй-жой қуриладиган массивлар рўйхати тасдиқланган бўлсада, ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани боис, Тошкент вилоятида – 2,7 минг, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Хоразмда – 1,5 минг хонадонли уй-жойлар қурилиши бошланмаган;
- вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланмоқда.
«Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди», деб таъкидлади Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter