Президент бир қатор тиббиёт ходимларини тақдирлади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир қатор шифокорларни мукофотлади.
Бу бўйича давлат раҳбарининг тегишли фармони эълон қилинди. Унга кўра:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
Азизов Сабит Курбанович - Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг 1-гемодиализ бўлими мудири
Нуралиева Гулноза Сагдуллаевна - Республика махсус 1-Зангиота шифохонаси бош педиатри
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Махмудова Санобар Юсуповна - Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими акушер-гинекологи, Самарқанд вилояти
Шек Александр Борисович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари лабораторияси мудири
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Маманазаров Курбан Мамаражабович - Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали травматология, ортопедия, халқ табобати жарроҳлиги, нейрожарроҳлик, анестезиология ва тез тиббий ёрдам кафедраси ассистенти, Сурхондарё вилояти
Эминов Баходир Жўраевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали болалар реанимацияси бўлими анестезиолог-реаниматологи, Фарғона вилояти
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Жаббаров Ашир Норқобилович - Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг «Чим» филиали шифохонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
Қосимова Динорахон Сиддиқовна - Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Наманган вилояти
Мўйдинова Дилбархон Усарбоевна - Булоқбоши туманидаги «Майариқ» оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Андижон вилояти
Хужаев Нуриддин Хуррамович - Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Самарқанд вилояти
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Алиев Шерзод Махмуджанович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг катталар кардиохирургияси бўлими мудири
Ахмадалиева Хуршида Мухамадалиевна - Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлими мудири, Сирдарё вилояти
Бобокелдиева Хамида Эргашевна - Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бокс-бруцеллёз бўлими мудири
Ерназаров Оралбай - Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч қабул бўлими терапевти, Қорақалпоғистон Республикаси
Каримов Муродулла Юлдашевич - Тошкент тиббиёт академиясининг травматология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлиги кафедраси мудири
Молайханов Рустам Худайберганович - Тошкент шаҳридаги 4-клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими шифокори
Нуриллаева Марифат Тағаевна - Навоий вилояти эндокринология диспансери эндокринологи
Рўзиева Азиза Комунаровна - Олот тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси кардиологи, Бухоро вилояти
Саломова Раъно Хайруллаевна -Бўка туманидаги 10-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Тошкент вилояти
Тажиева Наргиза Ўринбоевна - Қўшкўпир тумани кўп тармоқли поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти
Тожибоев Акмалхон Абдурахманович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали жарроҳлик бўлими мудири, Наманган вилояти
Тожиев Шомурод Мусурмонович - Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
Тўхтаев Тожидин Парпиевич - Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош фельдшери, Андижон вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Бердиев Ахмад Ниёзмахмадович - Сариосиё туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пунктининг «Карш» тоғли ҳудуди патронаж фельдшери, Сурхондарё вилояти
Жуманазарова Асилхон Довулбаевна - Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг «Нанай» ҳудудий бўлими болалар шифокори, Наманган вилояти
Малькова Елена Михайловна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Соғлиқни сақлаш хизмати марказий поликлиникаси тиббий пункти терапевти
Оразалиев Базарбай Хаитбаевич - Беруний тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими жарроҳи, Қорақалпоғистон Республикаси
Раимжанов Абдулазиз Абдухафизович - Фарғона шаҳридаги «ASAF Medical» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,Фарғона вилояти
Ташпанбетова Калжан Калдибаевна - Конимех туманидаги «Саржал» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Навоий вилояти
«Соғлом турмуш» медали билан
Акбутаева Дилфуза Абдуманнаповна - Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази катта ҳамшираси
Каримов Хусан Раимбердиевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Сирдарё вилояти филиали ҳайдовчиси
Мустанов Абдусамат Норсаатович - Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
Насриева Муҳаббат Джўраевна - Бухоро туманидаги 3-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Бухоро вилояти
Рахматуллаева Махбуба Латифовна - Янгийўл туманидаги 72-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Тошкент вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Атажанова Замира Нуруллаевна - Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасининг анестезиология ва реанимация бўлими катта ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси
Куранбаев Рустам Алимович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хоразм вилояти филиали Урганч тумани бўлими фельдшери
Махамадаминова Шоира Абдувалиевна - Юнусобод туманидаги «Otolaringolog» хусусий клиникаси отоларингологи, Тошкент шаҳри
Мўминова Адолат Холматовна - Зомин туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти
Равшанов Собир Кенжаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Самарқанд вилояти филиали Нарпай тумани бўлими ҳайдовчиси
Тожибоева Саломатхон Давранбоевна - Избоскан туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Андижон вилояти
Эрматов Абдумалик Абдурахимович - Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг травматология пункти травматологи, Фарғона вилояти
Якубов Рахим Камилович - Тошкент давлат стоматология институтининг болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси профессори мукофотланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter