Президент айтганидек, 14 январь ҳақиқий халқона байрам бўлмоқда (видео)
Шу кунларда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан нафақат пойтахтимиз, балки барча вилоятларда ҳамюртларимиз ажойиб тадбирларнинг гувоҳи бўлишмоқда — кўчаларимиз бўйлаб ҳарбийларимиз, ички ишлар ходимлари парадлар уюштирмоқдалар.
Худди шундай парад таҳририятимиз ёнгинасида бўлиб ўтди ва биз табиийки, бу тадбирни суратга олишга ошиқдик. Ички ишлар вазирлигининг Қоровул қўшинлари намунали кўргазмали ҳарбий оркестрининг норғул йигитларидан иборат оркестрнинг ватанпарварлик руҳидаги марши ҳаммада қизиқиш ўйғотди. Кўча куйдаги йўловчилар, уларни ўз телефонларида суратга олдилар, автомобиллар тўхтаб, ҳайдовчилар ҳарбийларимизга қўл силкиб қолдилар.
Бундай тадбирлар биз учун анча унут бўлиб қолганди. Лекин уларнинг аҳамиятини бугун яна бир бор англаб етдик — ватанпарварлик руҳи ҳар биримизда бор, лекин уни мунтазам кучайтириб бориш зарур. Чиройли ҳарбий кийимда шаҳдам қадам ташлаб, кўчаларимизни тўлдириб ўтаётган қоровул қўшинларимизни кўрганда бундай туйғулар жўш ургани табиий.
Олдинроқ сайтимизда Президент Мирзиёев 14 январни ҳақиқий халқ байрами сифатида нишонлашга топшириқ бергани ҳақида хабар эълон қилган эдик.
Байрам муборак!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter