Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент администрацияси таркибидаги бўлинмалар бошқа бинога кўчди, Сенат ҳам кўчирилади

Президент администрацияси таркибидаги бўлинмалар бошқа бинога кўчди, Сенат ҳам кўчирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Турсинхон Худайбергенов) бўлинмалари бошқа манзилга кўчиб ўтган.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг аввалги биноси. 

Эслатиб ўтамиз, Халқ қабулхонаси ушбу бўлинмалар тузилмаси таркибига киради. Халқ қабулхоналарининг бошқарув ходимлари эса Президент Администрациясининг ходимлари ҳисобланади.

Собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги биноси.

«Xabar.uz» манбасининг хабар беришича, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уйда (Тошкент вилояти ҳокимлигининг аввалги биноси) жойлашган бўлинмалар Навоий кўчаси шоҳ кўчаси, 4-уйга (собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги биноси) кўчган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маъмурияти эса бир мунча муқаддам Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйга жойлаштирилган эди.

Ташқи ишлар вазирлигининг аввалги биноси.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳам Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчиб ўтади. Бу ҳақда аввал ҳам хабарлар тарқалганди, ҳатто Сенат аппарати ходимлари ва сенаторлар кўчирилиб, аммо ТИВ биноси жиддий таъмирга муҳтожлиги туфайли яна Мустақиллик майдонида жойлашган ўз биносига қайтиб келганди.

Ташқи ишлар вазирлигининг ҳозирги биноси.

Ташқи ишлар вазирлиги эса, аввал айтилганидек, Халқ банкининг аввалги бош офиси (Тошкент шаҳри ҳокимиятининг собиқ биноси)га жойлаштирилган.

Маълумот учун, айни вақтда Сенат биноси Президент қароргоҳи ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг