Президент 286 нафар маҳкумни афв этди
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди.
Афв этилган шахсларнинг:
- 109 нафари асосий жазодан озод этилди;
- 116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
- 25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
- 36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter