Пойтахтда яна бир эксперимент амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри маҳаллаларида кутубхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳридаги «Маҳалла кутубхонаси» мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларига эксперимент шаклида «кутубхоначи» штат бирлигини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
- Тошкент шаҳридаги балансида «Маҳалла кутубхона»си мавжуд бўлган маҳаллаларни камида 600 (олти юз) дона адабиётлар, аҳолига кенг қамровли ахборот бериш салоҳиятига эга газета, журналлар билан таъминлаш ҳамда мазкур кутубхоналарда 1 та кутубхоначи штатини сақлаш чораларини кўриш;
- уч ой муддатда Тошкент шаҳри маҳаллалари ҳудудида ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини гузарларида ташкил этилган кутубхоналарни компьютер техникаси ва бошқа турдаги оргтехника, мебель, шу жумладан, махсус мебель, шунингдек, тегишли кутубхона ускуналари билан жиҳозлаш, бунда имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Маҳалла кутубхоналарини юқори тезликдаги интернет тармоғига уланишини ва Wi-Fi зоналар ташкил этиш вазифаси юкланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter