Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда салқин, жанубда иссиқ бўлади

Пойтахтда салқин, жанубда иссиқ бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бўйича дам олиш кунлари, 23-25 июнга об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича иссиқ бироз пасайди. Ҳарорат 33-38 даражагача пасайди. Фақат республиканинг энг жанубий ҳудудлари жуда иссиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлди. Сурхондарё вилоятида ҳаво 40-44 даражагача исиди.

Эртага, шанба куни республика бўйича асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 42-44 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади.

Республика бўйича булутлилик кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна 2-4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган 31-34 даражагача, жанубда баъзи жойларда 38-40 даража пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат 15-18 даражагача пасаяди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24-25 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон ва якшанба куни шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24 июнда 34-36 даража, 25 июнда 31-33 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг