Поездлар ҳаракати бўйича муҳим маълумот эълон қилинди
Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади.
Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» компанияси маълумот бермоқда.
Мамлакатимизда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади.
Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
Хабарда қайд этилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter