Пенсия ва нафақани яна нақд пулда етказиб бериш йўлга қўйилди
Карантин даврида касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси қарори билан вақтинчалик чора сифатида пенсия ва нафақа пуллари пластик карталарга ўтказилаётган эди.
Жорий йил 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев топшириғи билан айрим пенсионерларнинг эътирозлари ҳисобга олиниб, ушбу тартиб бекор қилинди.
Эндиликда, АТ Халқ банкининг аввалги амал қилиб келинган пенсия тарқатиш тизими, яъни банк сайёр кассалари маҳаллий хокимият органлари томонидан тасдиқланган тўлов графиклари асосида ҳар ойнинг 4 санасидан 27 санасига қадар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда пенсия ва нафақа пуллари нақд шаклда нафақа олувчи ва пенсионерларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter