Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсия таъминоти ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилади

Пенсия таъминоти ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилади

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йил 1 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар дастлабки тарзда муҳокама этилди.

Хусусан «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Хусусан, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш кўзда тутилаётгани (бу илгари 3 йил эди) қайд этилди.

Фуқаролик кодексининг 565-моддасига кўра, автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эгалиги тўғрисида қоида киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг